ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. Тошкент шаҳрининг барча туманларида Халқ қабулхоналари ишга тушди, деб хабар қилмоқда шаҳар ҳокимияти.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Аҳоли узоғини яқин қилиш, уларнинг мурожаатлари билан танишиб, муаммоларининг ечимини ҳал этиш мақсадида, Тошкент шаҳрида ва пойтахтимизнинг 11 та туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди”, — дейилган хабарда.
Президентининг Тошкент шаҳридаги ва туманлардаги Халқ қабулхоналари душанба-жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача ишлайди. Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган.
Тошкент шаҳри туманларида фаолият юритаётган Халқ қабулхоналари манзиллари:
Бектемир тумани – Ҳусайн Бойқаро шоҳ кўчаси, 2-уй.
Миробод тумани – Нукус кўчаси, 18-уй.
Мирзо Улуғбек тумани – Қаландар кўчаси, 2-уй.
Сергели тумани – Сергели 3-даҳаси, Обиҳаёт кўчаси, 3а-уй.
Олмазор тумани – Талабалар кўчаси, 54-уй.
Учтепа тумани – Чилонзор 26-мавзе, 1 Б-уй.
Шайхонтоҳур тумани – Тўрақўрғон кўчаси, 1а-уй.
Чилонзор тумани – Чилонзор 2-мавзе, Арнасой кўчаси, 32-уй.
Юнусобод тумани – Осиё кўчаси, 4а-уй.
Яккасарой тумани – Шота Руставели кўчаси, 85-уй.
Яшнобод тумани – Авиасозлар кўчаси, 7а-уй.