ТОШКЕНТ, 18 мар Sputnik. Март ойининг бошида Москвада биринчи мусулмон патрули пайдо бўлди, деб хабар бермоқда "Москва 24" телеканали.
Ёш йигитлар шаҳарни айланиб юриб авваломбор кўринишидан мусулмон динига мансуб бўлган кишиларни маъмурий қонунбузарлик қилмасликка чақиради. Масалан, жамоат жойларида чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ёки шариат қонунлари томонидан таъқиқланган бошқа ишларни амалга ошириш.
Телеканал хабарига кўра, ушбу фаоллар гуруҳи нафақат мусулмон динига мансуб бўлган фуқароларга, балким бошқаларни ҳам қонунда таъқиқланган ишларни жамоат жойларда бажармасликка чақирмоқда.
“Агар улар фуқароларга маъмурий қонунбузарлик ҳақида эслатаётган бўлса – бу қонунга зид эмас. Фуқаролар уларнинг айтганини бажариши ҳам шарт эмас. Лекин улар одамларни диний, миллий ёки бошқа белгисига кўра гуруҳларга ажратиб улардан шариат қонунларини бажаришни талаб қилаётган бўлса – бу албатта қонунга хилоф”, — деб изоҳ берди ушбу воқеага ҳуқуқшунос.
Россия диний уамолари вакили айтишига қараганда, бундай тадбир ўтказиш Россия расмий диний ташкилотлари ёки жамоатчилиги томонидан муҳокама қилинмаган. Бу тадбир уни ўтказаётган кишиларнинг шахсий ташаббуси.
Жамоат фаоллари гуруҳини, машҳур бўлган "СтопХам" жамоатчилик ташкилоти аъзоларидан бири Ислом Исмоилов ташкил қилган.