ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Бир неча йил олдин ёпилга Нукус ва Истиқбол кўчалари кесишмаси очишга тайёргарлик кўрилмоқда.
Жума кунидан бошлаб йўл ва коммунал хизмати ишчилари кўчаси тўсиб турган яшил ўтлар ва деворни олиб ташламоқда. Бу ердан энди автомобиллар қатнайди.
Шаҳар маъмуриятининг ушбу қарорини автомобилчилар хурсандчилик билан кутиб олишди. Кўпчилликнинг фикрига кўра йщлнинг ушбу бўлагини очиш шаҳар маркази ҳамда Қўйлик ва Фарғона бозорлари (Рисовый) томон бўлган ҳаракатни анча осонлаштиради.
Шуни айтиб ўтиш керак-ки пойтахтда олдин тўсиб қўйилган кўчалар бирин-кетин очилмоқда. Хусусан, Мустақиллик шоҳ кўчасининг Тамара Хоним ва Қори Ниёзий кўчалари билан кесишган жойида, Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов ва Бешёғоч кўчалари билан чорраҳаларида ҳам автомобил ҳаракати қайта тикланган.