ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари ўтказилган "Тозалаш-аксилтеррор" операцияси давомида қидирувда бўлган 634 кишини қўлга олди. Бу ҳақида Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов РИА новостига хабар қилди.
"Ҳуқуқни сақлаш органларининг барча хизматларини жалб қилган ҳолда кенг кўламли "Тозалаш" операцияси бўлилб ўтмоқда. Жамоат тартибини бузувчилар ва шубҳали шахслар ИИБга олиб келиб рўйхатдан ўтказилмоқда. Қидирувда бўлган 634 киши қўлга олинди", — деди Назармуҳамедов.
Унинг сўзларига қараганда халқ сайллар бўлиб ўтиши керак бўлган 262 ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, фавқулодда вазиятларни олдини олиш йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги чоралари кучайтирилган.
"Наврўз олдидан барча қишлоқ ва маҳаллаларда, айниқса чегарага яқин бўлган ҳудудларда аҳоли орасида, огоҳлик ва эҳтиёткорликни ошириш мақсадида, тушунтириш ишлари олиб борилмоқда", — деди вазир ўринбосари.
"Тозалаш-Аксилтеррор" операцияси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 20 февралдан бери бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбир келаётган Наврўз байрамида хавфсизликни таъминлашга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу йилги Наврўз байрами катта тантана ва халқ сайллари билан ўтказилиши кераклигини таъкидлаган эди.