ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Uzmobile миллий уяли алоқа оператори ўз абонентлари учун Президент виртуал қабулхонаси, Ягона Интерактив Давлат Хизматлари Портали (ЯИДХП), Ўзбекистон Ҳукумати портали ва бошқа давлат ташкилоталри сайтлари, Sputnik мухбири хабарига кўра.
Ушбу лойиҳа уяли алоқа оператори ва Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги ва "Электрон ҳукумат" маркази билан биргаликда амалга оширилмоқда.
Ташаббус муаллифлари фикрига кўра, ушбу қадам давлат ва жамият орасидаги муносабатларни яна бир поғона юқорига кўтаради, давлат хизматлари сифатини ва сонини оширади.
IT соҳаси вакиллари айтишига қараганда ушбу ташаббус "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" давлат дастури доирасида амлага оширилган ва Ўзбекистон 2017-2021 йиллардаги ривожланиш стратегияси таркибига киритилган.
Ушбу йилнинг март ойи ҳолатида ЯИДХП порталида 308 та электрон хизмат ташкил қилинган. Ўтган ой давомида порталга қилинган мурожаатлар сони бир миллиондан ошди. Бугунги кунда 2400 дан ортиқ давлат ташкилотлари ўз электрон хизматларини порталга жойлаштиришган.
Хабарига кўра, бепул кириш мумкин бўлган сайтлар қаторига аҳоли орасида оммавий бўлган e-kommunal.uz, data.gov.uz, regulation.gov.uz каби сайтлар киритилган. Уяли оператор Ўзбекистондаги бошқа мобил операторлари ҳам ушбу ташаббусга қўшилишига умид билдирмоқда.