Ўзбекистон президентининг янги фармони эълон қилинди

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти расмий сайтида Шавкат Мирзиёевнинг "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ҳар бир маърузаси ва нутқида, турли учрашувларда Ўзбекистон халқини рози қилиш учун, энг аввало, унинг сифатли тиббий хизматга бўлган талабини қондириш ниҳоятда зарурлигини доимо таъкидлаб келмоқдалар, деб таъкидланади Фармонга келтирилга шарҳда.

Сунъий жигар қон тозаловчи аппаратига уланган беъмор - Sputnik Ўзбекистон
Президент тиббиёт соҳасини яна бир бор танқид қилди
Ҳозирги вақтда шошилинч тиббий ёрдам тизимида йилига 600 минг нафардан зиёд беморга юқори малакали стационар ва 1 миллион нафардан ортиқ беморга амбулатор ёрдам ҳамда 7 миллиондан зиёд чақириқлар бўйича хизмат кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирги вақтда соҳада зудлик билан ҳал этишни талаб қиладиган бир қатор муаммо ва масалалар ҳам борки, у аниқ чора-тадбирлар кўришни тақозо этмоқда.

Авваламбор, шошилинч тиббиёт соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, илмий ишланмаларни ривожлантириш, малакали кадрлар, дори воситалари, тиббий ускуналар, ихтисослаштирилган автотранспорт ва алоқа воситалари билан таъминланиш даражасини яхшилаш долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида мазкур тизимни такомиллаштиришнинг энг муҳим йўналишларини белгилаш, тез тиббий ёрдам хизматининг сифат ва самарадорлигини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам соҳасидаги илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент: Шифокор бемор келишини кутмасин, касалликнинг олдини олсин
Фармонда, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам тизимида замонавий илмий-техник ютуқлар ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг бошқа вазирликлар ва идораларнинг шошилинч хизматлари билан тезкор ҳамкорлигини таъминлаш бўйича замонавий механизмларни татбиқ қилиш, кадрларни тайёрлаш борасида илғор усулларни жорий этиш кўзда тутилган.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, деб қайта номланди ва Марказнинг асосий вазифалари белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0