ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. 15 март куни Владимир Жириновский ва "Единая Россия" депутатлари ўртасида рўй берган оғзаки тортишувдан кейин ЛДПР фракцияси тўлиқ таркибда мажлислар залини тарк этган эди.
Жириновский Москва вилоятини "криминал" вилоят, депутатларни эса "сотилганлар" деб атаган. "Сизларни ҳам судга берамиз. Келгуси йилнинг март ойида мен Кремльга кўчиб кираман, шахсан ўзим сизларни отиб, дорга осаман, аблаҳлар", — дея қўшимча қилган у.
Шундан сўнг Жириновский фракцияни залдан чиқариб кетган.
Бугун Жириновский парламентарийлар ва журналистлар у айтган гапларни нотўғри тушунишганини таъкидламоқда.
Жириновский "отиш" ва "дорга тортиш" иборалари жиноий гуруҳлар аъзоларига тегишли, дея изоҳламоқда.
"Мен мафия ҳақида, жиноятчилик тўғрисида, коррупция ҳақида гапиргандим. Менинг мурожаатим айнан уларга қаратилган. Депутатлик корпусларининг бунга нима алоқаси бор", — дея таъкидлаган сиёсатчи.
Россиянинг қолган фракциялари Жириновскийни ножоиз таъкидлари учун узр сўрашга чақирган, аммо сиёсатчи кечирим сўраш нияти йўқлигини маълум қилмоқда.