Олма-Ота ва Тошкент ўртасида МДҲда ягона тезюрар поезд қатнайди

© temirzholy.kz"Тұлпар-Тальго" вагонларидан иборат поезд
Тұлпар-Тальго вагонларидан иборат поезд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл компаниялари имконияти чекланган одамларга, уларга ҳамроҳлик қилувчиларга 70% чегирма қилишга келишишди

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Олма-Ота ва Тошкент ўртасида "Тұлпар-Тальго" тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади,  деб хабар қилди Tengrinews.kz.

Поезд - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдан Иссиқкўлга туристик поезд қўйилади
Хабарда таъкидланишича, икки мамлакат темирйўл компаниялари имконияти чекланган одамларга, уларга ҳамроҳлик қилувчиларга 70 % чегирмалар қилишга, юк багажи, поезднинг мунтазам қатнаши сингари муҳим масалаларни муҳокама қилганлар.

"Эслатиб ўтамиз, Наврўз байрами арафасида "Тұлпар-Тальго" вагонларидан ташкил топган, кенг кузовли янги модификациядаги Олма-Ота-Тошкент тезюрар халқаро №1/2 йўловчи ташиш поезди ўз фаолиятини бошлайди. Поезд Олма-Отадан душанба ва шанба кунлари, Тошкентдан эса сешанба ва якшанба кунлари йўлга чиқади. Йўл юриш вақти 16 соату 30 дақиқани ташкил этади. Тўхташ бекатлари: Отар, Чу, Тараз, Чимкент, Сариоғач ва Тошкент шаҳри", — деб хабар берди компания.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда Остона шаҳрида МДҲда ягона бўлган, "Тұлпар-Тальго" тезюрар йўловчи вагонларини ишлаб чиқарувчи завод қурилган.

Янгиликлар лентаси
0