ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 20 март, душанба дам олиш куни деб эълон қилинди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.
Мухбирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни дам олиш кунини 18 мартдан 20 мартга кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрамининг мамлакат маънавий ҳаётидаги улкан роли ва аҳамияти ҳисобга олган ҳолда ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 18 март, шанба дам олиш куни душанба, 20 март кунига кўчирилиб, 18 март иш куни, душанба, 20 март дам олиш куни деб эълон қилинди.