Иқтисодиёт вазирлигида ЕТТБ президенти билан учрашув бўлиб ўтди

© mineconomy.uzПрезидент ЕБРР Сума Чакрабарти
Президент ЕБРР Сума Чакрабарти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЕТТБ делегацияси сўнгги йилларда Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилган ютуқлар ва инвестициялар учун қулай муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотлар билан таништирилди.

ТОШКЕНТ, 16 мар – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Учрашув двомида ЕТТБ делегацияси сўнгги йилларда Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда эришилган ютуқлар, олиб борилаётган таркибий ўзгартириш ва иқтисодни диверсификация ва модернизация қилиш, ишбилармонлик ва инвестициялар учун муҳитини яхшилашга йўналтирилган ислоҳотлар билан батафсил таништирилди.

Учрашувда шунингдек ЕТТБ билан ҳамкорликнинг узоқ муддатли йўналишлари муҳокама қилинди ҳамда ўзаро манфаатли бўлган барча соҳаларда алоқаларни изчил ривожлантириш кераклиги эътироф этилди.

Музокаралар якуни бўйича икки томонлама ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишга келишиб олинди. 

Янгиликлар лентаси
0