IT мутахассислари учун иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилинади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бўйлаб IT ва коммуникация соҳаси мутахассислари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 24 март куни Тошкентда ва бошқа вилоят марказларида IT ва коммуникация соҳаси мутахассислари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Ахборот технологиялари вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу тадбирнинг мақсади — ёш мутахассисларга иш топишга ёрдам бериш ва ташкилотларга IT соҳасида кадрлар жалб қилиш имконини яратишдир.

Тошкентда бўлиб ўтадиган ярмаркага IT ва коммуникация соҳасида фаолият юритувчи 100дан ортиқ корхоналар ва давлат ва хўжалик муассасалари жалб қилинган.

Ушбу ярмаркаларда 20 мингга ёш мутахассислар ва ТУИТ ва унинг ҳудудий бўлимлари битирувчилари иштирок этиши кутилмоқда. Ундан ташқари ахборот ва оммуникация технологиялари соҳасига ихтисослашган 72 касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0