Маросимда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Анвар Шарапов сўзга чиқиб, россияликларни Ўзбекистонга таклиф қилди.
Маросимга келган меҳмонларга Ўзбекистондаги сайёҳлар учун қизиқ бўлган йўналиш ва тарихий обидалар ҳақида айтиб беришди. Ундан ташқари Ўзбекистоннинг тиббиёт ва рекреация имкониятлари ҳам намойиш қилинди.
Меҳмонлар учун "Садо" гуруҳи ва миллий рақс ансамбли ижросида ўзбекча жозибали қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Тақдимот маросимига келган барча меҳмонлар ва журналистлар шарқона ширинликлар, палов, манти ва кабоб ва турли ноз-неъматлар билан сийланди.