ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ЙҲХ Бошқармаси виеоқайд камералари ёрдамида тез ёрдам автомобиллари ва бошқа махсус транспорт воситалари номерларини қоидабузар сифатида қайд қилмаслик механизмини ишлаб чиқармоқда, деб хабар қилди муассаса вакили Sputnik мухбирига.
Мутахассис айтишига қараганда, махсус рўйхат тузилиб, унга тез ёрдам ва бошқа шошилин хизматлар автомобиллари номерлари, ҳуқуқни сақлаш органлари ходимларининг хизмат автомобиллари номерлари киритилади ва бундай автомобиллар хизмат вазифасини ўтиш вақтида жаримага тортилмайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча 15 мартдан бошлаб Тошкентнинг 115 чорраҳасида ЙҲҚ видеоқайд қилиш тизими ишга тушди. Хабарларга кўра, тизим бир кун ичида умумий қиймати 15 миллиарддан ортиқ бўлган 40 мингдан ортиқ жарима ёзишга улгурган.