ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 2017 йил 15 март куни "Халқаро ҳаёт" журналида Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг интервьюси эълон қилинди.
Интервью Россия ТИВ расмий сайтида чоп этилган.
Нашрнинг "Ғарб Россия СССРни қайта тикламаса ҳам, аммо собиқ Иттифоқ мамлакатларини, шу жумладан, Марказий Осиё давлатларини ҳам ўзига "тобе" қилиб олишга доир уринишларини қўймаяпти, дея таъкидлашда давом этмоқда. Марказий Осиё давлатлари ривожланишида Россиянинг реал роли жиҳатидан бу баёнот юзасидан қандай изоҳ берасиз?", деган саволга Лавров қуйидагича жавоб қайтарган:
"Неоимпериалистик" мақсадлар, чунончи СССРни тиклаш ҳақидаги режалар фантастика жанрига тегишли ва жиддий муҳокамага лойиқ эмас. Россия ҳар доим собиқ совет республикалари халқларининг мустақиллик ва мустақил ривожланиш йўли фойдасига қилган танловларига ҳурмат билан муносабатда бўлган. Россия улар билан турли форматларда фақат тенглик тамойиллари ва бир- асосида ҳамкорлик муносабатларини қуради.
Бу шунингдек, Марказий Осиё давлатларига ҳам тегишли. Бугун биз икки томонлама муносабатлар негизида ҳамда МДҲ, ОДКБ, ЕИИ, ШҲТ сингари интеграция бирлашмалари доирасида самарали ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз", — деган Лавров.