Ўзбекистонда тошқинга қарши курашиш учун 62 млрд сўм ажратилади

© Sputnik / Александр Поляков / Медиабанкка ўтишРека Ахангаран
Река Ахангаран - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошқин, сел ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилади

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Дарё, сойларнинг ўзанлари ва қиғоқларида, гидротехника иншоотларида муҳандислик-техник ва бошқа ҳимоя тадбирларини амалга ошириш учун Тошқинга қарши ҳукумат комиссияси қарори билан 62 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган Тошқинга қарши комиссия йиғилишида Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Молия, Мудофаа, Ташқи ишлар вазирликлари, Ўзгидромет маркази, Давлат геология қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилот, идораларнинг раҳбарлари ҳамда масъул мутахассислари иштирок этдилар.

Швейцария Ўзбекистонда сел келиш хавфидан огоҳлантирувчи тизим барпо этади - Sputnik Ўзбекистон
Швейцария Ўзбекистонда сел келиш хавфидан огоҳлантирувчи тизим барпо этади

Йиғилиш якунида мутасадди ташкилотларга сел оқимлари ва сув тошқинлари хавфи ҳақида тезкор ахборотларни етказиш ва аҳолини хабардор қилиш мақсадида республика ва ҳудудий тошқинга қарши штаблар фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси топширилди.

Шунингдек, аэровизуал кузатувлар ва жойларни ўрганишлар йўли билан баҳор-ёз мавсумида хавфли геологик ва гидрометеорологик ҳодисаларнинг мониторинги кучайтирилади. Баҳор мавсумида хавфли жараёнларни кузатиб бориш, аҳолини хавфли ҳудудларга йўлатмаслик мақсадида республика бўйича назорат-кузатув постлари ташкил қилинади.

Тошқин, сел ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли хавфсиз ҳудудга кўчирилади. Шунингдек, аҳоли орасида фавқулодда вазиятларда ўзини қандай тутиш борасида тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилади, тошқин, сел ва кўчки хавфлари ҳақида ўз вақтида хабардор қилинади.

Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон
Қор кўчиш хавфи туфайли "Қамчиқ" довонида қутқарувчилар навбатчилик қилмоқда

Бундан ташқари, сел, сув тошқини, кўчки хавфи мавжуд ҳудудларни муҳофаза қилиш мақсадида қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари олиб борилади.
Хавфли ҳудудларда муҳандислик ва автомобил техникаларини жалб қилган ҳолда қирғоқ мустаҳкамлаш ва ўзан тозалаш ишларини бажаришга қаратилган тактик-махсус ўқув машқлари ўтказилади.

2016 йилда, республикамиз ҳудудларида тошқин, сел ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича 3 млн 248 минг 300 метр куб тупроқ, 131минг 600 минг метр куб тош, 30 минг 600 метр куб бетон ҳажмдаги қирғоқ мустаҳкамлаш ва ўзан тозалаш ишлари амалга оширилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тегишли вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган 99 тактик-махсус ўқув машқлари давомида 88 минг метр куб тупроқ ишлари, 2437 метр куб харсанг тош ишлари, 39071 метр куб қум-шағал-тош ишлари, 484 метр куб бетон ишлари бажарилди. Шунингдек, 32 погон километрдан ортиқ масофадаги магистрал каналлар тозаланди.

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан 69 та назорат-кузатув постлари ташкил этилди.

Янгиликлар лентаси
0