Тошкентдаги таълим муассасаларидан бирининг ўқувчисидан тўппонча топилди

Oбуна бўлиш
Яна саккиз нафар ўқувчининг ёнидан эса совуқ қуроллар топилди

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Тошкентдаги мактаб, лицей ва коллежлардаги давоматни текшириш бўйича ўтказилган рейдлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ўқувчиларнинг бири ёнида жароҳат етказувчи тўппонча борлигини аниқладилар. Бу ҳақда podrobno.uz хабар берди.

Қурол гувоҳлар иштирокида мусодара қилинди.

Ученики на экзамене - Sputnik Ўзбекистон
Қониқарсиз давомат учун мактаб директорларига кескин чора кўрилади

Яна саккиз нафар ўқувчининг ёнидан эса совуқ қуроллар топилди. Улар пичоқ билан тенгдошларини қўрқитишни мўлжаллашганми ёки бошқа мақсадлари бўлганми, буниси номаълум. Лекин барча "мушкетёрлар" қуролсизлантирилди.

Рейд давомида тартиб посбонлари 21 ўқувчининг смартфонида беҳаё лавҳалар, 18 ўқувчининг смартфонида эса зўравонлик ва қотиллик акс этган лавҳалар борлигини аниқладилар.

Барча ҳолатлар бўйича баённомалар тузилиб, вояга етмаганлар ишлари бўйича тегишли туман комиссияларига топширилди. Эндиликда бундай ҳолатлар учун барча — ўқувчилар ҳам, ота-оналар ва ўқитувчилар ҳам бирдек жавоб беради.

Янгиликлар лентаси
0