ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Бугун Сурия пойтахти Дамашқда икки теракт содир бўлди, ўнлаб одам қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Биринчи портлаш Адолат саройи вестибюлида содир бўлди. Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, портлаш худкуш-террорчи томонидан бинога кириш жойида амалга оширилган. Al Jazeera телеканали хабарига кўра, портлашда 31 киши қурбон бўлган, 60 киши жароҳатланган. Уларнинг кўпчиллиги оғир аҳволда.
Reports of suicide bombing in #Syria’s Palace of Justice in #Damascus Old City.
— Charles Lister (@Charles_Lister) 15 марта 2017 г.
Attack comes on 6th anniversary of revolution.
[stock pic] pic.twitter.com/omrW38hafE
Бундан бироз ўтиб Дамашқда яна бир портлаш содир бўлган. Сурия Хавсизлик хизмати хабарига кўра, иккинчи портлаш Дамашқ шимоли-ғарбидаги Ар-Рабва ҳудудида жойлашган ресторанлардан бирида содир бўлган.
Хабарда айтилишига кўра, Адолат саройида содир бўлган терактдан кейин полиция яна уч худкуш террорчини таъқиб қилиб борган. Улардан бири ресторан ичига кириб ўзини портлатиб юборган. Ушбу портлашда ҳам бир неча киши қурбон бўлган ва ўнлаб кишилар жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ҳам Дамашқда жуфт теракт содир бўлган эди. Ундан Баб-эс-Сагир номли шия мусулмонлари қабристони яқинидаги 70 ортиқ зиёратчи қурбон бўлган эди.