ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Бугун Андижон вилоятида туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарларига 50 янги русумдаги нексия автомобиллари хизмат автомашиналарини сифатида топширилди, деб хабар қилмоқда kun.uz нашри.
Автомашиналарни тантанали топшириш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, Президент томонидан қабул қилинган, "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига берилаётган эътибор ҳақида гапирди.
Шундан сўнг вилоятдаги барча шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг ўринбосарлари учун ажратилган янги русумдаги "Нексия" автомашиналари калитлари тантанали топширилди.