Ўзбекистонда давлат кадастрининг геоахборот базаси яратилмоқда

Схема реконструкции улиц
Схема реконструкции улиц - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда Давлат солиқ қўмитаси билан онлайн режимда маълумотлар алмашиш йўлга қўйилди

ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Ўзбекистонда давлат кадастрлари маълумотлари асосида географик ахборот тизими қатламлари яратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бўлим бошлиғи Дилором Ризаева Ўзбекистонда давлат кадастрлари ягона тизими яратилиши бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди, Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабари асосида.

Дилором Ризаеванинг сўзларига кўра, бундай ахборотлар базаси вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий ҳокимият, солиқ органлари юридик ва жисмоний шахслар учун зарурий маълумотларни олишга хизмат қилади.

Работа геодезиста - Sputnik Ўзбекистон
Электрон кадастр тизими 2020 йилга қадар яратилади

"Давлат кадастрлари тўғрисида"ги қонунга асосан Ўзбекистонда 21 давлат кадастри юритилмоқда. Конлар, фойдали қазилмалар ва техноген ҳосилаларнинг юзага чиқиш ҳоллари давлат кадастри, сув кадастри, қўриқланадиган табиий ҳудудлар давлат кадастри, маданий мерос объектлари давлат кадастри кабилар шулар сирасидандир. Уларни юритишда ўн саккиз вазирлик ва идора ҳамкорлик қилмоқда.

Ҳозирда Давлат солиқ қўмитаси билан онлайн режимда маълумотлар алмашиш йўлга қўйилди. Нотариус идоралари билан тажриба тариқасида жорий йилнинг ёзидан Тошкент шаҳрида, 2018 йилдан эса бутун мамлакатимиз бўйича маълумотлар алмашила бошланади.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги 4 миллион 900 мингдан ортиқ ер участкасидан қарийб 1 миллион 770 мингтаси ҳамда мавжуд 5 миллион 590 мингта бино иншоотидан 2 миллион 715 мингтаси давлат кадастрлари ягона тизими геоахборот базасига киритилган.

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан барча кўчмас мулк объектлари хатловини ўтказмоқда.

Янгиликлар лентаси
0