ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Олимпия ўйинларининг 7 карра иштирокчиси ўзбекистонлик Оксана Чусовитина Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича L'International Gymnix-2017 турнирининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Шу йилнинг ёзида 42 ёшга тўладиган Чусовитина таяниб сакраш баҳсида 14,475 очко тўплади. Олтин медаль 14,500 очко тўплаган мезбон спортчи Шэллон Олсенга насиб қилган бўлса, япониялик Хитоми Хатакеда (14,025) ва канадалик Бруклин Мурс (13,225) бронза медалини қўлга киритди.
"У билан баҳс олиб бориш мен учун унутилмас воқеа бўлди,- деди Олсен Чусовитина ҳақида. —Мен уни табрикладим ва Оксана билан баҳслашиш учун қаттиқ тер тўкишимга тўғри келди".