Шанхайда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

© Foto : Подробно.UZПамятник Алишеру Навои в Шанхае
Памятник Алишеру Навои в Шанхае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюк ўзбек шоири ва олими ҳайкали Ўзбекистон ва Хитой дипломатик муносабатларининг 25 йиллиги шарафига очилди.

ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Шанхай университетида ўзбек шоири ва мутаффакири Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди, деб хабар қилмоқда Подробно.UZ нашри.

Алишер Навоий - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Навоий таваллудига 580 йил тўлди

Ушбу ёдгорлик Ўзбекистон ва Хитой орасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги шарафига очилди. 

Бронза ҳайкалининг баландлиги 3,6 метрни, ҳайкал тагкурсиси баландлиги 1,8 метрни ташкил қилди. Ҳайкал чизмаси ўзбекистонлик ҳайкалтарош Равшан Миртожиев томонидан яратилган. Хитойлик ҳайкалтарошлар эса уни бронзада мужассамлаштиришган.

Ҳайкал оғирлиги 3 тоннани ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, бундан 4йил олдин, 2013 йилда Шанхай университети боғида ушбу ёдгорлик пойдеворига биринчи тош қўйилган эди.

Янгиликлар лентаси
0