ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ушбу йил охирида, Ўзбекистон иқтисодида импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш самараси умумий ҳисобда 1,8 миллиард долларни ташкил қилиши керак, дейилган сешанба куни эълон қилинган Иқтисодиёт вазирлиги ҳисоботида.
"2017 йилда режалаштирилган маҳаллийлаштириш дастури умумий қиймати 6,5 триллион сўм (1,8 млрд $) бўлган 960 лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган", — дейилган вазирлик маълумотида.
2016 йил якунларига кўра, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш дастури доирасида 890 та лойиҳа тадбиқ қилиниб, уларнинг самараси 2,1 миллиарл долларни ташикил қилди.
Ўтган йилнинг декабр ойида, Ҳукумат 2017-2019 йилларга мўлжалланган импорт ўрини босиш дастури ишлаб чиқарган эди. Унга кўра умумий ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 миллиард долларни ташкил қиладиган 1146 та маҳаллийлаштириш лойиҳалари амалга оширилиши керак.
Дастурга кўра, ишлаб чиқаришнинг биринчи йили маҳаллийлаштириш 36%, икки йил ичида камида 45% ва уч йил ичида камида 50% ни ташкил қилиши керак.
"Синчиклаб ўрганиш натижасида 2017 йилда импорт ҳажмини 1,1 миллард долларга камайтириш имкони топилди", — деди Иқтисодиёт вазирлиги вакили.
Ўзбекистонда 2010-2016 йилларда импорт ўрнини босиш самараси 7,6 миллиард долларни ташкил қилди. Бу эса ўз навбатида юз минглаб янги иш ўринлари яратиш имконини берди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи савдоси ҳажми 2015 йилда 10%га камайган эди, жумладан экспорт ҳажми 8% ва импорт ҳажми 11 %га қисқарган эди. 2016 йилги статистик маълумотлар ҳали эълон қилингани йўқ.