ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Ўзбекистонда барча йирик ҳалқаро кўргазма ва форумлар билан шуғулланувчи ягона корхона ташкил қилинади, деб хабар қилмоқда Sputnik мкухбири, Ҳукумат вакили хабарига асосан.
Хусусан, республикада доимий равишда фестивал, конференция, форум ва бошқа оммавий тадбирлар ташкили қилишга ихтисослашган ягона корхона ташқил қилиш кўзда тутилмоқда. Ушбу корхона давлат бюджети асосида яратилиб, хўжалик ҳисобида фаолият юритади. Янги корхона турли соҳа муассасалари учун, уларнинг аризаси асосида керакли тадбирларни ташкиллаштириш билан шуғулланади.
Манбаа айтишига қараганда, бугунги кунда турли давлат муассасалари, ҳокимиятлар томонидан юзлаб оммавий тадбирлар ташкил қилинмоқда. Корхоналар ўз соҳасига алоқаси бўлмаган иш билан шуғулланиши натижасида оммавий тадбирлар ўтказиш самарасиз бўлмоқда.
“Мамлакатда ўтказилётган халқаро тадбирлар ташкилий масалаларини тартибга солиш учун, чет мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ушбу масалалар билан шуғулланувчи ягона тизим ташкил қилишга қарор қилинди. Бу шубҳасиз ташкил қилинаётган тадбирлар ва уларнинг қамровини кенгайтириш имконини беради”, — деди суҳбатдош.
Ушбу ташаббус борасида барча таклифлар ягона ҳужжатга жамланиб, 2017 йил охирига қадар Ҳукумат ягона қарорида акс эттирилади.