ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Бугунги кунда Ўзбекистонда 3 миллиондан ортиқ нафақахўлар яшайди ва охирги беш йилда уларнинг сони 4 %дан ўсиб бормоқда, UzbekistanToday хабари асосида.
2017 йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистон молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия фонди нафақахўрлар учун “SMS-Pensiya” интерактив хизмати ташкил қилди. Янги хизмат орқали нафақахўрларнинг уяли телефонига пенсия ва нафақа тўловлари тайёрлиги ва уларнинг тўлов муддатини ҳақида хабар олиш мумкин.
Ўзбекистон президенти қарорига биноан 2017 йилнинг 2 февралидан бошлаб Республикада барча пенсия ва нафақа тўловлари фақат нақд пулда тўланди. Ўзбекистон Бош прокурори ушбу қарорнинг тўлиқ амалга оширилиши устидан жиддий назорат олиб борди. Ушбу соҳадаги мурожаатлар учун 1140 – рақамли ишонч телефони ишламоқда.