Россия фуқаролигини олиш тартибига “ер ҳуқуқи” ҳам қўшилиши мумкин

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишОформление и выдача биометрических заграничных паспортов
Оформление и выдача биометрических заграничных паспортов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда ота-онаси ёки авлодлари собиқ РСФСР ёки Россия Империяси ҳудудида туғилган фуқаролар Россия фуқаролигини осонлаштирилган тартибда олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Айни дамда Россияда фуқаролик олишнинг “ер ҳуқуқига асосланган” янги принципи ишлаб чиқилмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости, Давлат Думаси Миллий масалалар бўйича қўмитаси раиси Руслана Бальбека сўзларига асосланиб.

Константин Затулин ва Наталья Поклонская томонидан таклиф қилинган ушбу қонун лойиҳаси аллақачон қўмитанинг ижобий қарорига эга бўлди.

“Ушбу қонун қабул қилинган ҳолда, Россия фуқаролигини нафақат қон, қариндошлик принциплари, балким “ер ҳуқуқи” асосида ҳам олиш мумкин бўлади. Фуқароликка асос рус тилини чуқур билиш ва Россия империясининг собиқ Иттифоқ  ҳудудлари билан бўлган алоқаларидир”, — деди Бальбек.

Шундай қилиб, янги қонун, авлодлари собиқ СССР ёки Россия Империяси ҳудудида туғилган, рус тилини яхши билган фуқароларга Россия фуқаролигини олиш имконини беради.

“Ер ҳуқуқи” – бу ҳуқуқий термин бўлиб, маълум мамлакат ҳудудида туғилган ҳар қандай шахсга, унинг миллати, ирқи ва тилидан қатъий назар, ушбу мамлакат фуқаролигини олиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз АҚШда айнан шундай қонун 150 йил олдин (1868 йилда)қабул қилинган бўлиб, ҳалигача амал қилиб келмоқда. Дунёда мустамлакачилик, қулчилик амал қилаётган ўша даврларда, барча миллат ва ирқ вакилларига тенг ҳуқуқ берган ушбу қонун, америка тарихида энг демократик қонуний акт ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0