Ўзбекистонда энг кўп тавсия қилинган интернет-провайдерлар рейтинги

Oбуна бўлиш
“Яхши интернет-провайдерни маслаҳат беринг” деган мурожаатлар турли ижтимоий гуруҳлар сайтида тез-тез учрамоқда. Хўш, Ўзбекистонда фойдаланувчилар қандай интернет-провайдерларни бошқаларга тавсия қилишга тайёр?

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистонда интернет алоқаси сифати доим ҳам яхши эмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу мавзу ижтимоий тармоқларда ҳам энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Potrebiteli.uz саҳифаси хабарига кўра ўтган йил давомида нашрнинг ижтимоий тармоқларидаги гуруҳларида “Яхши интернет-провайдерни маслаҳат беринг” деган мурожаатлар 112 марта келиб тушган.

Одатда бундай саволларга гуруҳ фойдаланувчилари “Буни унутинг, бизда яхшиси йўқ”, ёки “Уларнинг бари бир хил” каби жавоблар беришади. Лекин охирги вақтларда ўз провайдери хизматларидан мамнун бўлган фойдаланувчилар ҳам пайдо бўла бошлади.

Ҳақиқатни аниқлаш мақсадида Potrebiteli.uz муаллифлари ижтимоий тармоқ ва форумларда интернет-провайдерлари хизматлари муҳокама қилинган юздан ортиқ мавзуларни синчиклаб ўргани чиқиб ҳар бир провайдер ҳақида айтилган ижобий фикрларни қайд этишган.  

Натижада интернет фойдаланувчилари томонидан умумий ҳисобда айтилган 972 та тавсия қайд этилган. Ушбу изланиш натижаси қуйидаги графикда акс эттирилган.

Таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистонда бугунги кунда фойдаланувчилар хизматидан мамнун бўлган ва бошқаларга энг кўп тавсия этган қуйидаги интернет провайдерлар аниқланган: Turon Telecom, Sarkor, Uzonline. Ушбу компаниялар Потребитель.уз нашридан олтин типратикан тимсолини олишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0