ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ушбу йилнинг март ойида Остона шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форум ташкил қилиш масаласини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилди муассаса матбуот хизмати.
Бизнес форум Остонадаги “Мустақиллик Саройида” бўлиб ўтади. Унда иккала томон ўз тақдимот маросимларини ўтказишади ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон корхоналари орасида музокаралар бўлиб ўтади.
Бизнес форум ўтказишдан мақсад икка мамлакат корхоналари орасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш ва мавжуд бўлган алоқаларни мустаҳкамлашдир. Шунингдек, учрашувда икки мамлакат ҳудудида қўшма корхоналар ташкил қилиш, сармоявий лойиҳалар амалга ошириш ҳамда керакли бизнес-ҳамкорлар топиш масалалари муҳокама қилинади.