Тошкентдаги поликлиникалардан бирида эркакка ҳомиладор эканлигини айтишди

© AFP / CARL DE SOUZAПроведение анализов в биохимической лаборатории
Проведение анализов в биохимической лаборатории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фамилия сизники, демак, хорионик гонадотропинлар (ҳомиладор аёллар гормони) ҳам сизга тегишли, - дейди ҳамширалар

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Пойтахтдаги Мирзо Улуғбек туманидаги поликлиникалардан бирида таҳлил топширган эркак кутилмаган ташхисдан ҳайратда қолди, деб ёзади nuz.uz.

Мирзо Улуғбек туманида яшовчи эркак поликлиникалардан бирида таҳлил учун қон ва сийдик топширди. Натижани билиш учун келганида эса унга ҳомиладор эканлигини айтишди.

"Биринчи берган саволим шу бўлди: кимдан? Хотинимданми?". Рўйхатхонадагилар эса кескин жавоб қайтаришди: "Бошимизни қотирманг".
Мен улардан таҳлил натижаларини қайтадан текшириб кўришни, таҳлиллар алмашиб қолган бўлиши ёки фамилиямни нотўғри ёзган бўлишлари мумкинлигини айтдим. Бироқ улар ҳеч қандай хато юз бермаганини таъкидлашди: "Фамилия сизники, демак, хорионик гонадотропинлар (ҳомиладор аёллар гормони) ҳам сизга тегишли. Соғлиқни сақлаш вазирлиги адашмайди. Саломат бўлинг, дейишди", — дейди эркак.

Врач - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Соғлиқни сақлаш тизимини мутлақо ўзгартириш - давр талаби

Эркак ўзининг "ҳомиладор"лигидан асло чўчиб кетмайди, балки ҳамширалар билан ҳазиллашади. Унинг балки хакерлар поликлиника компьютер тизимини бузишгандир, деган саволига ҳамширалар у адашиб бошқа одамнинг қони ва сийдигини кўтариб келганлигини айтиб жавоб қайтаришади.

"Ҳеч бўлмаса нечанчи ойда эканлигимни айтинглар? Бундай гапни ҳар куни ҳам эшитмайди одам", — дея давом этади эркак.

"Томоша кўрсатишни бас қилинг! Бизда ҳалол, виждонан ва бепул хизмат кўрсатилади, истасангиз порталга ёзинг. Бизда беморлар манфаати юқори туради, агар билишни истасангиз, беморлар билан мулоқотлар ўтказамиз", — дейди ҳамширалардан бири.

Воқеа алмашиб қолган таҳлил натижаларининг топилиши билан ниҳоясига етди. Маълум бўлишича, ҳамширалардан бири таҳлил натижасини ҳомиладор аёлнинг таҳлили билан алмаштириб қўйган экан. Поликлиника ходимларининг ўзлари ҳам қандай қилиб бу ҳол юз берганига тушунишмади.

Албатта, таҳлиллар алмашиб қолгани фожиалимас, балки кулгили ҳолатга олиб келди, агар эркак қайсарлик қилиб туриб олмаганида, "ҳомиладор"лигича қолиб кетарди.

Янгиликлар лентаси
0