Долларнинг расмий курси 3500 сўмдан ошди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДоллары США
Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, 14 мартдан АҚШ доллар курси 47,71 сўмга ортади ва 3 500,01 сўмни ташкил этади.

Ўтган уч ҳафтадан буён доллар қиймати ҳафтасига қарийб 50 сўмга қимматлашмоқда.

Евронинг қиймати 60,35 сўмга ошиб 3 710,44 сўм этиб белгиланди.

Экспертларнинг фикрича, доллар нархининг ошиши валюта соҳасида кутилаётган ислоҳотлар билан боғлиқ.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясида конвертация жорий этиш ва эркин валюта савдосини ташкил этиш чоралари ҳам кўзда тутилган.

 

Янгиликлар лентаси
0