ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. 16 март куни Тошкентдаги Олой бозори ёнида бепул Wi-Fi сигнали бўлган биринчи автобус бекати очилади. Бу ҳақда Hot WiFi Uzbekistan компаниясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, барча хоҳловчилар ушбу тизимни синаб кўришлари ҳамда ўз изоҳларини қолдиришлари мумкин.
Hot WiFi тизими шарофати билан ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар, email, шунингдек, SMS ва бепул қўнғироқ (callback) орқали тармоққа кириш мумкин бўлади.
Автобус бекатларида Тошкент аҳолисини бепул интернет билан таъминлаш бўйича лойиҳа Hot WiFi Uzbekistan компанияси, Bravo Pharma, Beeline ҳамда JCDecaux компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.