ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Тошкент аэропортида Исроил армияси ЦАХАЛда хизмат муддатини якунлаган аскар қўлга олинди: унинг юклари орасидан 13 дона патрон топилган, деб хабар бермоқда nuz.uz.
Хабарда айтилишича, у Ўзбекистон орқали Таиландга дам олишга кетаётган бўлган. Самолётга чиқиш чоғида унинг юклари орасида патронлар борлиги маълум бўлган.
У Тошкент аэропортининг вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланмоқда.
Исроилнинг Ўзбекистондаги консули аскарнинг ҳолидан хабар олган.
Исроил ТИВ ҳибсга олинган аскарга ёрдам кўрсатишга уринмоқда, дейилади хабарда.