ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Муқимий ва Бунёдкор чорраҳаси очилиши Наврўз арафаси кунларига кўчирилди, деб хабар қилди "Тошшаҳартрансхизмат" компанияси матбуот-хизмати.
"Маълум ишларнинг давом этаётганлиги, ҳамда хавсизликни таъминлаш мақсадида, чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши "Наврўз" байрами арафаси кунларига қўчирилди. Тирбандликни келтириб чиқармаслик мақсадида, қурилиш вақтида бошқа кўчалардан фойдаланишни сўраймиз. Юзага келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз", — дейилган айни вақтда берилган хабарда.
Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида, метронинг "Новза" бекати яқинида узунлиги 600 метрга тенг бўлган, олти қатор йўл тушадиган янги кўприк қурилиши 2016 йилнинг 16 сентябридан бошланган эди.
Йўл ўтказгич Наврўз байрами (21 март)да фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.