ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. 2017 йилнинг 13 март куни Тошкент шаҳрида Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Иброҳим Раҳимпур бошчилигидаги делегация иштирокида Ўзбекистон-Эрон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтади, деб хабар қилинди Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф доирасида Эрон делегацияси Ўзбекистон Ҳукумати ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан ҳам қабул қилинади.