Ўзбекистон ва Қирғизистон Тошкентда сиёсий маслаҳатлашув ўтказади

© Sputnik / Наталья СеливерстоваҚирғизистон байроғи
Қирғизистон байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Динара Камолова бошчилигидаги делегацияси Тошкент шаҳрига келади

ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. 2017-йилнинг 12-март куни Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Динара Камолова бошчилигидаги делегацияси Тошкент шаҳрига келади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади.

Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги тадбирда Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг ҳолати таҳлил қилиниб, уларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилади, — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0