ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими қарорига кўра, 2017 йилда Наврузни нишонлаш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, тадбирлар режаси тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
6 Март 2017, 15:31
Режага кўра, шаҳардаги ҳар бир корхона ва ташкилотлар жамоада узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийларини, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини, уруш ва меҳнат фахрийларига, ёши улуғ инсонлар, таббарук отахон ва онахонларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган.
Тошкентда доимий равишда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини янада жадаллаштирилиб, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари "Озодалик куни" деб эълон қилинган.