ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 10 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг тўрт нафар депутати ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида қарорлар қабул қилган. Ҳужжатлар матни МСК сайтида эълон қилинган.
18-Избоскан сайлов округидан сайланган Алишер Шодмонов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинлангани муносабати билан унинг Олий Мажлис депутати ваколати муддатидан илгари тугатилган.
128-Саноат сайлов округидан сайланган Рустам Комилов Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани муносабати билан унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилди. 44 ёшли Комилов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, 66-Янгиер сайлов округидан сайланган Дилфуза Ўролова Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинлангани муносабати билан унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.