Фарғонада 2 қиз ва бир йигитдан иборат босқинчи гуруҳ қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишГумондорлар
Гумондорлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уч босқинчи темир жисм билан қуролланган ҳолда Фарғонадаги хонадонларнинг бирига бостириб кириб, уй эгасига тан жароҳати етказган ҳолда унинг 2600 АҚШ доллари ҳамда "Жентра" автомобилини олиб қочиб кетишган

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. 2017 йил 08 март куни тунги соат 01.20ларда Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган, деб хабар қилган Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Фуқаронинг сўзларига қараганда, уч нафар номаълум шахслар темир жисм билан қуролланган ҳолда унинг хонадонига бостириб киришиб, унга тан жароҳати етказишиб, 2600 АҚШ доллари ва "Жентра" русумли автомашинасини эгаллаб, номаълум томонга яширинишган.

Қашқадарёда 10 яшар болакай пичоқлаб кетилди
Ушбу хабардан сўнг воқеа жойига чиққан тезкор-тергов гуруҳи жиноят содир бўлган жойдан 9 дона бармоқ излари, бир дона узунлиги 120 см бўлган темир ва хонадонга ўрнатилган видеокамерадаги ёзувларни ашёвий далил тариқасида олишган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, жабрланувчига тегишли бўлган "Жентра" русумли автомашинани шаҳарнинг Олтин куз кўчасида номаълум шахслар бошқариб кетишаётганлиги аниқланиб, улар Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБга бевосита бўйсунувчи Фарғона батальони хамда Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Шунингдек, гумонланувчиларнинг ёнидан жабрланувчига тегишли бўлган 900 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур босқинчилик жиноятини 1992 йилда ва 1993 йилда туғилган икки нафар қиз ҳамда 1997 йилда туғилган йигит биргаликда, олдиндан жиноий тил бириктириб содир этишгани аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0