Айни вақтда республикада Наврўзга тайёргарлик ишлари жадаллик билан бормоқда. Ўзбекистонликлар хашарда иштирок этиб, маҳалла, шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш ишларида қатнашишмоқда.

1/8
© Стрингер
Ўзбекистонда 11-12 март кунлари умумхалқ хайрия хашари сифатида эълон қилинди. Фуқаролари ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашмоқдалар, Эски шаҳар, Чорсу.

2/8
© Стрингер
Шайхонтоҳур тумани аҳолиси дарахтларнинг эски шоҳларини қирқишмоқда.

3/8
© Стрингер
Навоий кўчасида эски дарахтлар ва бошқа чиқиндилардан халос бўлишди. Тозалаш ишлари маҳалла, корхоналар ва муассасалар ҳудудларида ҳам олиб борилмоқда.

4/8
© Стрингер
Ўтган йил пойтахтда Наврўз олдидан ўтказилган хайрия хашарида саккиз минг тонна чиқинди тўпланган.

5/8
© Стрингер
Тозалаш ишлари маҳалла, корхоналар ва муассасалар ҳудудларида ҳам олиб борилмоқда.

6/8
© Стрингер
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда шарқона янги йилнинг бошланиши, табиат уйғонишининг рамзи, асл миллий, энг ардоқли байрам бўлмиш Наврўзни кенг нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда.

7/8
© Стрингер
Абдулла Қодирий паркида дарахтлар оҳакланди.

8/8
© Стрингер
Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳам ободошлаштириш ишлари ўтказилди. Хашарда шу ерга яқин яшайдиган кварталлар аҳолиси иштирок этишди