Хоразмда ўз қизчаларини сотмоқчи бўлган икки аёл ушланди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишМать с младенцем
Мать с младенцем - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳазорасплик аёллардан бири тўрт ёшли қизини 1000 долларга, яна бири эса уч ёшли қизини 1500 долларга пулламоқчи бўлди

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда икки нафар аёлнинг ўз фарзандларини сотиб юборишларининг олдини олишди, деб хабар берди куч тизими ходими Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Олинган маълумотларга кўра, Ҳазорасп туманилик 23 ёшли Пошшахон Рўзимова фарзандини 1000 долларга сотишни режалаштиради. Аёл тўрт ёшли қизи учун айтилган миқдордаги пулни олаётганида ушланди.

Ҳазорасплик яна бир 22 ёшли Зубайда Хўжаева ҳам уч ёшли қизалоғини 1500 долларга пуллаётганида қўлга олинди.

Жиноятчиликка қарши кураш - Sputnik Ўзбекистон
Андижонда фарзандини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

Юқоридаги ҳолатлар бўйича Рўзимова ва Хўжаевага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси ("Одам савдоси") бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Бугунги кунда одам савдоси жаҳондаги энг долзарб муаммолардан бири саналади. Ўзбекистонда ушбу иллатга қарши жиддий кураш олиб борилмоқда. Хусусан, "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги қонун ва Ўзбекистон Президентининг "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чоралар тўғрисида"ги қарори бу борада ташланган муҳим қадам бўлди.

Ўзбекистон шунингдек, одам савдосига қарши курашиш бўйича асосий халқаро келишувларни ратификация қилган. Бироқ, кўрилаётган чораларга қарамасдан, одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши кузатилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0