ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи Кобулдаги ҳарбий госпиталга уюштирилган ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар берди РИА Новости Tolo News телеканалига асосланиб.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Афғонистон пойтахтидаги ҳарбий госпиталга ҳужум уюштирилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган ва 66 киши жароҳатланган.
Ҳужум чоршанба куни эрталаб АҚШ элчихонаси яқинидаги Сардор Муҳаммад Довуд хон ҳарбий госпитали биносида содир бўлган. Аввалига ҳудкуш террорчи госпитал дарвозаси олдида ўзини портлатиб юборган, сўнгра бир нечта оқ халатли қуролланган кишилар бино ичига киришган.
Айрим маълумотларга кўра, ҳарбийлар икки террорчини йўқ қилишган.