ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Қирғизистонда гиёҳванд модда ташиш билан шуғулланган давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ ва ишлаётган ходимлари қўлга олинди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон қўмита матбуот хизматига таяниб.
"Қирғизистон ДМХҚнинг ички хавфсизлик хизмати ва республика ИИВнинг ҳамкорликдаги тезкор тадбири чоғида Қирғизистон ДМХҚнинг собиқ ва ишлаётган ходимлари қўлга олинди. Ўтказилган тадбир чоғида улардан 7,5 килога яқин мусодара қилинди", — деб хабар қилди қўмита матбуот хизмати.
Қўлга олинганлар Бишкек шаҳар ИИБ вақтинчалик ҳибсда сақлаш изоляторига жойлаштирилган.
ДМХҚ ушбу жиноят ишини ҳар томонлама холис кўриб чиқиш мақсадида қўлга олинганларга оид барча ҳужжатлар республика ИИВнинг бош тергов бошқармасига топширилганини маълум қилди.