Ўзбекистонда Россия қандолат холдинги шоколад маҳсулотлари ишлаб чиқаради

© Foto : pixabayШоколадная плитка
Шоколадная плитка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг "Объединенные кондитеры" холдинги 2017 йилда Ўзбекистонда 10 минг тонна шоколад маҳсулоти тайёрлайди

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти ўтган йил декабрида тасдиқлаган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига асосан, Россиянинг "Объединенные кондитеры" (Бирлашган қандолатчилар) холдинги 2017 йилда Ўзбекистонда 75% маҳаллийлаштириш даражаси билан 10 минг тонна шоколад маҳсулоти тайёрлайди.

Кейинги икки йилда қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш шу даражада сақланиб қолади. "Объединенные кондитеры" холдинги "Гута" гуруҳига киради ва Шарқий Европадаги энг йирик қандолат корхонаси ҳисобланади. У Россиянинг 19та фабрикаси, жумладан, Москвадаги йирик "Красный Октябрь", "Концерн Бабаевский", "РОТ ФРОНТ" фабрикаларини бирлаштирган. Холдинг корхоналари шоколад, конфет, карамель, ирис, зефир, вафли, торт, мармелад ва шарқ ширинликларини ишлаб чиқаради.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ўзбекистон - Россия муносабатлари мустаҳкамланаётганини таъкидлади

"Объединенные кондитеры" холдингига қарашли қандолат фабрикаларида "Алёнка", "Бабаевский", "Вдохновение", "Мишка косолапый", "Красная шапочка", "Коровка", "Тульский пряник" каби машҳур маркалар остидаги ширинликлар тайёрланади, деб ёзади НУЗ.УЗ.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нархи маҳаллийлаштириш дастури иштирокчиларига бериладиган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳисобига арзонлашади. Улар ишлаб чиқариш жараёнида қўлланиладиган технологик ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини олиб кирганлиги учун божхона тўловларидан 3 йил муддатга озод қилинади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари). Бундан ташқари, даромад ва маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган асосий ишлаб чиқариш жойлари учун мулк солиғидан озод қилинади.

Илгарироқ "Объединенные кондитеры" холдинги Тошкент вилоятида қиймати 20 миллион долларлик янги ишлаб чиқаришни ташкиллаштираётгани ҳақида хабар қилинганди. Бу Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган хорижий инвестиция жалб этилган энг йирик лойиҳалардан бири бўлади.

Янгиликлар лентаси
0