Тошкентда хитойлик фуқарони тунамоқчи бўлган шахс ушланди

Oбуна бўлиш
Миробод тумани 1-техник қўриқлаш пульти экипажининг воқеа жойига зудлик билан етиб бориши натижасида ғараз ниятли шахс воқеа жойида, далилий ашёлар билан қўлга олинди

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Миробод туманидаги хонадонлардан биридан хитойлик фуқаронинг буюмларини ўғирламоқчи бўлган шахс ушланди, деб хабар беради Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 2017 йил 3 март куни қўриқлаш пульти сигнализацияси орқали қўриқлаш пультига "ташвиш" хабари келиб тушган.

Продажа украшений. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Юнусободда қулфбузар ўғрилар қўлга олинди

Миробод тумани 1-техник қўриқлаш пульти экипажининг воқеа жойига зудлик билан етиб бориши натижасида ғараз ниятли шахс воқеа жойида, далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Маълум бўлишича, 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган бу шахс Миробод туманидаги хонадонлардан бирининг эшиги қулфини темир жисм ёрдамида очиб кириб, тумандаги Huawei корхонасида ишловчи хитойлик фуқарога тегишли қимматбаҳо буюмларни ўғирламоқчи бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0