ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Тожикистонликлар "Ислом давлати" террорчилик ташкилотининг ҳудкуш-жангарилари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Нидерландиядаги Терроризмга қарши халқаро марказнинг "Ҳудкушлик воситасидаги уруш: ИДнинг шаҳидлик саноати статистик таҳлили" деб номланган ҳисоботида айтилади.
Маърузада келтирилган маълумотларга кўра, 2015 йил декабридан 2016 йил 30 ноябрига қадар Сурия ва Ироқда 27 нафар Тожикистон фуқароси ҳудкушлик содир этган.
Рўйхатда кейинги ўринларда Саудия Арабистони ва Марокаш (17тадан ҳудкушлик), Тунис (14), Россия (13), Миср (11) ва Фаластин (9 марта ўзини портлатиш) жойлашган. Хитой ва эронлик жангарилар 7 мартадан ҳудкушлик содир қилган.
Рўйхат ўртасидан тўрттадан фуқаролари ҳудкушликка қўл урган Ливия, Ўзбекистон, Туркия, Судан, Иордания жой олган. Қозоғистон ва Афғонистон фуқаролари икки мартадан ҳудкушлик содир этган.
Маъруза муаллифларининг қайд этишларича, аксарият — 70% ҳолларда ИД жангарилари омма тўпланган жойларда автомашинани портлатиш орқали ҳудкушлик содир этган. Кўрсатилган даврда ҳудкушлар амалга оширган барча ҳужумларнинг 84%и ҳарбийларга, қолган 16%и оддий аҳолига қарши йўналтирилган.