ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Америка уй-жой қурилиш ва шаҳарни ривожлантириш вазирлиги янги раҳбари Бен Карсон иммигрантларни қулларга тенглаштирди, деб хабар қилди РИА Новости.
"Америка нима дегани? Орзулар ва имкониятлар мамлакати. Бу ерга кемаларда қуллар билан бирга келган бошқа иммигрантлар ҳам бўлган. Улар янада кўпроқ меҳнат қилган ва камроқ пул эвазига янада оғирроқ ишларни бажарган", — деб айтган Карсон вазирлик ходимлари олдида чиқиш қилар экан.
У шунингдек "уларнинг ҳам ўз орзулари бўлгани, кун келиб қизлари, ўғиллари, невара ва эваралари бу мамлакатда бахтли ва фаровон ҳаёт кечиришларини орзу қилишган"лигини қўшимча қилган.
Карсон — Трамп вазирлик лавозимини таклиф қилган илк афроамерикаликдир. Уй-жой қурилиш вазири сифатида Карсон Трампнинг сайловолди ваъдаларини ижобатга чиқариши — яъни қашшоқлар ва озчилик вакиллари истиқомат қилувчи "шаҳарларнинг ички туманларини тозаламоғи" лозим.