Тошкентда Хитой фуқаросини ўмармоқчи бўлишди

© fotoliaҚонун ва одил судлов рамзлари
Қонун ва одил судлов рамзлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўриқлаш хизмати пулти талончининг режасини йўққа чиқарган

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. 2017 йил 3 март куни номаълум шахс Миробод тумани, Госпиталний даҳасидаги хонадонлардан бирининг эшиги кулфини темир жисм ёрдамида очиб кириб, Хитой Халк Республикасида туғилган "Хуавей" корхонасида ишловчи В.П.га тегишли қимматбаҳо буюмларни ўғирламоқчи бўлган, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Мактаблардаги хавфсизликни таъминлаш бўйича махсус тактик ўқув-машғулотлар - Sputnik Ўзбекистон
Қўриқлаш хизмати болалар хавфсизлигини таъминлашга шай, бироқ...
Қўриқлаш пулти сигнализацияси орқали қўриқлаш пултига "ташвиш" хабари келиб тушган.

Миробод тумани 1-техник қўриқлаш пулти экипажи — сафдор А.А.Бекташев, сафдор М.Р.Юлдашев ва катта сержант А.А.Суяркулов ҳамда отряд командири майор У.Г.Ортиқовларнинг воқеа жойига зудлик билан этиб боришлари натижасида ғараз ниятли шахс воқеа жойида, далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Ўзганинг мулкига кўз олайтирган номаълум шахс 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Шайхонтохур тумани Уйғур кўчасида яшовчи, муқаддам судланган Б. А. эканлиги аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0