Ўзбекистон Миллий банкига янги раҳбар тайинланди

© Баходыр МамаджановЎзбекистон Миллий банки
Ўзбекистон Миллий банки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви раиси этиб Сухроб Холмуродов тайинланди

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон ОАВларида тарқалаётган маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви раиси этиб Сухроб Холмуродов тайинланди.

Сухроб Холмуродов 2016 йилдан бошқарув раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган.

1973 йилда Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 2000 йилда Тошкент Молия институтини тугатган. 1993 йилдан бери банк соҳасида ишлаб келади.

Миллий банкни 2005 йилдан буён Саидахмат Раҳимов бошқариб келаётган эди.

Янгиликлар лентаси
0