Ўзбекистонда интернет хизмати нархи йил бошидан буён олтинчи бор арзонлашди

Oбуна бўлиш
2016 йилда тарифлар ўн икки марта арзонлашганди

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. "Ўзбектелеком" АЖ 2017 йилнинг 3 мартдан бошлаб интернет провайдерлар учун хизматлар ҳақи 1 Мбит/с учун 76,61 долларга туширилганини маълум қилди.

Бу йил тарифлар олтинчи марта туширилмоқда. Тарифлар 2017 йил 1 январдан 1 Мбит/с учун $91,07, 6 январдан $87,57, 10 январдан $86,85, 2 февралдан $86,11, 16 февралдан $80,94га туширилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда тарифлар ўн икки марта арзонлашганди. 2016 йил январь ойидан декабрь ойигача нархлар 1 Мбит/с учун $156,24дан $91,50гача туширилган.

Янгиликлар лентаси
0