ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Кеча оқшомда пойтахтда навбатдаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб ёзади Подробно.уз. Ҳодиса жойидан олинган сурат ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган.
Гувоҳларнинг айтишича, катта тезликда ҳаракатланаётган "Нексия" трассадан чиқиб кетган ва ағдарилган. Асосийси, ҳалокат вақтида машинага ўрнатилган газ баллони портлаб кетмади, акс ҳолда аянчли оқибат келиб чиқиши мумкин эди.
Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти мазкур автомобиль эгасини қоралаган. Уларни тушунса бўлади, бугунги кунда ҳаёт учун хавфли бўлган катта тезликда юриш ўзбек ҳайдовчилари учун одатга айланиб қолди, деб ёзади нашр.