Саратовдаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Oбуна бўлиш
Яна уч киши турли даражадаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Саратов вилоятининг Энгельс шаҳрида юз берган ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди, деб хабар берди "Регион 64" ахборот агентлиги ҳудудий тергов бўлими раҳбари Андрей Морозовга асосланиб.

4 март куни тунда шаҳардаги уйлардан бирида ёнғин содир бўлиши оқибатида 23 ва 26 ёшли икки нафар киши ҳалок бўлган.

Бундан ташқари, 45 ёшли киши оғир куйиш жароҳати, 20 ва 46 ёшли яна икки киши ўртача даражадаги куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган.

Морозовнинг сўзларига кўра, уларнинг барчаси ўзбекистонлик бўлган ва шаҳардаги корхоналардан бирида меҳнат қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0